

Лекин кеча Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Таж Брюсселда Вильмотс билан учрашиб, томонлар келишиб олишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб Марк Вильмотс расман Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Маълум бўлишича, Эрон ФФ янги мураббий учун йилига 1,2 миллион доллар пул тўлаб беради. 50 ёшли мутахассис билан ЖЧ-2022 охиригача шартнома тузилди.



