Осиё футболи. Жанубий Корея Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Xayrulla Xoliqov
7 апр 2019
Ҳар икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик ўйини Хитойнинг Гуангжу шаҳрида бўлиб ўтади.

Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири Жанубий Корея шу йилнинг 7 июнь куни Хитойда Эронга қарши назорат баҳсида майдонга тушади. Бундан ташқари кореяликлар Австралия билан ҳам куч синаб кўришади. 

Маълумот учун, Эрон 2011 йилдан бери Жанубий Кореяга мағлуб бўлмай келмоқда. Бу орада жамоа кореяликларга қарши тўртта ўйин ўтказиб ҳаммасида ғалабага эришган. Ҳозирда Эрон футбол федерацияси терма жамоага янги бош мураббий қидирмоқда. Чунки Карлуш Кейруш ўз постини тарк этганидан бери форслар мураббийсиз қолган. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com