Осиё футболи. "Истиқлол" Уинфред Шефер билан шартномани узайтиришга тайёр
07 апр 2018 09:30
Янгиликлар
Осиё футболи. "Истиқлол" Уинфред Шефер билан шартномани узайтиришга тайёр
Эроннинг "Истиқлол" клуби германиялик мураббий билан шартномани узайтиришни кўриб чиқяпти.
Гарчи "Истиқлол" бу мавсум чемпионликдан умидини узган бўлса-да, Осиё чемпионлар лигасида яхши иштирок этяпти. Шу боис ҳам клуб раҳбарияти Уинфред Шефер билан шартномани узайтирмоқчи.
Маълумот учун, малакали мутахассис ўтган йилнинг октябрь ойида "Истиқлол"ни қабул қилиб олганди. Шефер мураббийлик фаолиятини 1982 йил "Боруссия Мёнхенгладбах-2" жамоасида бошлаган. Кейинчалик бу мураббий қўл остида "Карлсруэ" клуби 1993-94 йилги мавсумда УЕФА Кубогининг ярим финалига қадар етиб борган.
Хабарингиз бор, "Истиқлол" таркибида ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб бормоқда ва бизга берган интервьюсида Уинфред Шефер ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар