UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  25 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди Янгиликлар

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Диёр Ортиқбоевнинг ҳаётий сабоқларидан баҳраманд бўламиз.

Инсон сув ва ҳавосиз яшай олмагани сингари футболсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман. Мўъжазгина ҳовлимиз яқинида эсимни таниганимдан буён уст-бошимизни чангитиб тўп тепардик, гоҳида қуёш қандай чиқиб, қандай ботганини ҳам сезмай қолардик. Футболга бўлган қизиқишимга сабаб бўлган ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган дадамга миннатдорчилик билдираман. Отамнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосидаги ўйинларимни стадиондан томоша қилишини орзу қиламан.


12 ёшимда "Пахтакор" академиясига қабул қилинганман, 18 ёшда ёшлар лигасида, кейинчалик асосий жамоа сафида тўп тепдим. Бу жамоа либосида тўп тепиш кўплаб футболчиларнинг орзуси деб бемалол айта оламан. "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётганимдан бениҳоя мамнунман.

Шундай фильмлар ёки лаҳзалар бўладики, уларни қайта-қайта томоша қилсангиз ёки ёдга олсангиз ҳам завққа тўласиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги фаолиятим ҳам ҳаётим саҳифаларида унутилмас воқеага айланган. Осиё кубоги бизни янги даражага олиб чиқди. Ўшанда мухлис томонидан ажойиб атмосфера яратилган, бунинг натижасида ўзимизни гўёки мундиалдаги фаворитлардек ҳис қилганмиз. Ҳал қилувчи ўйинда юртбошимизнинг ташрифи эса бизга қўшимча куч бағишлаган.

Ҳали ёшман ва ўрганишим керак бўлган нарсалар бисёр. Жамоадаги тажрибали футболчилардан ижобий хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Жумладан, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Достон Ҳамдамов, Шоҳрўз Норхонов сингари футболчилар нафақат майдон, балки майдон ташқарисида ҳам кўп жабҳаларда ўрнак бўлган.


Ёш футболчи илк навбатда, ўз иқтидорини намоёт этиб, ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бунинг учун улкан меҳнат ва тиришқоқлик талаб этилади. Шундагина келгусида яхши жамоаларда тўп тепиш имконияти пайдо бўлади. Меҳнатдан қочмаган ўспирин кўчада қолмайди.

Гарчи қитъа чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида иштирок этганимга қарамай, ҳамма нарсага эришдим дея олмайман. Ҳали эришишим ва ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар етарлича. Буни инкор этмайман. 


Келажакда Европа жамоаларида тўп тепишни орзу қиламан ва шу йўлда тер тўкишдан тўхтамайман. 

Жаҳон юлдузларидан ўз позициям бўйича Ван Дейк ва Родри, ўзбекистонлик футболчилардан эса Одил Ҳамробеков ва Абдуқодир Ҳусанов ўйинларига ҳавас қиламан.


Энг катта мотиваторим — дадам. У киши оғир кунларимда ҳам, шодон кунларимда ҳам ҳамиша ёнимда бўлиб, керакли маслаҳатларини аямаган. Отам ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигим кераклигини ва мендан умиди катта эканлигини ҳар доим таъкидлайди. Футболчи учун бундан улкан мотивация бўлмаса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика