Осимхен "Милан"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади

Mirjalol Normatov
16 апр 2023, 11:35
"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Милан"га қарши ўйинда Виктор Осимхен асосий таркибда майдонга тушишини тасдиқлади.

18 апрель куни "Наполи" ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Милан"ни қабул қилади. Илк учрашувда неаполликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Форвард эса жароҳатдан тикланиб, "Верона"га қарши ўйиннинг 73-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

"Ҳа, у "Милан"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Осимхен жисмонан кучли ва яхши тезлиги бор. У тўпни оёғига ёпиштириб олгандек бўлади, бош билан яхши ўйнайди ва ритмни тез ўзгартира олади - унинг сифатлари жуда кўп. Ҳозир мухлислар учун у қаҳрамон ва доимо содиқлик намунаси бўлиб келмоқда", - деди "Наполи" устози.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal