

Ушбу семинарда Республикамизнинг барча худудларидан келган 30 нафар мураббийлар қатнашмоқда. ФИФАнинг Elite Youth дастури болалар ва ўсмирларни профессионал футболчи даражасига тайёрлашни назарда тутади, шу сабабли мазкур ўқув семинарга тажрибали ва малакали болалар-ўсмирлар футболи мураббийлари жалб қилинган.
Ушбу курсни ФИФА инструктори Ислом Ахмедов олиб бормоқда ва унга Юрий Арсланов ассистентлик қилмоқда. Координатор Умид Хатамов.






