UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  43 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  20 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  3 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида Янгиликлар

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида

ФНЛ вакили ҳисобланган, таркибида икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Рубин" жамоаси ҳам Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Айни пайтда биз ҳам шу ерда эканлигимиздан фурсатдан фойдаланиб жамоа таркибига яқинда келиб қўшилган Умарали Раҳмоналиев билан интервью ташкил қилиш истаги пайдо бўлди. 

- Умарали "Рубин" билан Туркиядаги машғулотлар қандай кетяпти? Жамоага мослашиш жараёничи? Бунда асосий фактор нимада бўляпти?

- Машғулотлар қувноқ кайфиятда ва аъло даражада ўтмоқда. Мослашишга келсак, барча футболчилар хушчақчақ эканлиги туфайли қийин бўлгани йўқ. Албатта янада тўлиқ киришиб кетишим учун вақт керак. Лекин ҳозир барчаси режадагидек кетяпти. 

- Қисқа вақт ичида ўзингизда қандай янги ўзгаришлар сезишни бошладингиз? Чунки "Рубин" сиз учун янги, барибир даражаси катта клуб, шароитлар бошқача...

- Машғулотларда асосан жисмоний кучга таянган ҳолда ўтяпти. Шу жиҳатдан кучга тўлиб боряпмиз, жисмоний кўрсаткичларимиз яхшиланиб бормоқда. Бу ерда футболчи учун барча шароитлар мужассам, биздан бор эътиборни машғулот ва ўйинга қаратиш талаб қилинади. 

- Клубга келганингизда биринчи нима эътиборингизни тортди?

- Ҳамма ходим ва футболчиларнинг ўз ишига профессионал ёндашиши. 

- Аксарият ФНЛ клублари ўзбек клубларини ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учратяпти. ФНЛ Ўзбекистон Суперлигасидан кучлими ёки бу ўйинлар орқали хулоса қилиш нотўғрими?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Бу — футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

- Рустам Ашурматовнинг чизиғида рақобатчи 6 нафар футболчи борлиги ҳақида эшитдик. Позициянгизда рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри. Менинг позициямда ҳам рақобат кучли ва тажрибали футболчилар йиғилган. 

- "Рубин"даги энг профессионал, ёшларга кўп ёрдам берадиган, ўз ортидан эргаштира оладиган ўйинчи ким?

- Энг профессионал футболчи — Алан Загоев. У ҳар доим машғулотдан олдин тренажёр залда ўзига керакли машқларни қилиб, мускулларини қиздириб майдонга чиқади. Умуман олганда барча тажрибали футболчилар биздек ёшларга қўлидан келганча ёрдам беришади. 

- "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувидаги 6:0 тасодифми?

-  Ўша куни бизга қарши "Навбаҳор"нинг ўйини бироз ўхшамади. Қолаверса, "Рубин" ҳам нималарга қодирлигини кўрсатди, десак муболаға бўлмайди.

- "Бунёдкор"да Канте номини беришган эди. Сизни жамоада қандай чақиришади?

- Кўп футболчи ва мураббийлар исмим ёки фамилям билан мурожаат қилади. Баъзилар эса ҳазил тариқасида Канте, деб ҳам чақиришади. 

- Март ойида терма жамоамиз билан U-20 Осиё кубогида иштирок этасизми?

- Худо хоҳласа шу масалага ойдинлик киритишяпти.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика