Рубин Хебай яна жамоасини ўзгартирди

Iskandarov Abdulaziz
13 июн 2026, 16:20
Ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай фаолиятини ўз юртида давом эттирадиган бўлди.

Жорий мавсум бошида Қозоғистоннинг "Тобол" клубига кўчиб ўтган форвард Албаниянинг "АФ Элбасани" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу 27 ёшли ҳужумчининг охирги икки йил ичидаги тўртинчи клубига айланди.

Маълумот учун, Хебай 2023 йилги мавсумда "Андижон" таркибида порлаб чиқиб, Суперлига тўпурарлари қаторидан жой олганди. Шундан сўнг у Саудия Арабистонининг "Ал Оруба" клубига йўл олди, кейинчалик Туниснинг "Сфаксен" клуби аъзосига айланди. 2025 йилги мавсумни эса "Насаф" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари либосида ўтказди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›