UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  0 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди

25-турга жиддий ҳозирлик кўраётган "Қўқон-1912" бугун Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Ўйин жанговор дуранг – 3:3 ҳисобида интиҳо топди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида навоийликлар икки марта Рибкин дарвозасини ишғол этишди. Биринчи таймда Неманья Йованович дублга эришди. Голларнинг бирини у пенальтидан киритди. Бу орада Суҳроб Бердиев ўн бир метрли нуқтадан гол ура олмади.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Аввалига Бердиев ҳисобни қисқартирди. Илҳом Юнусов эса “Қизилқум”ни яна олдинга олиб чиқди.

Аммо қолган дақиқаларда ҳужумга зўр берган вакилларимиз Ориф Мамажонов ва Носир Отақўзиевларнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Отақўзиев пенальтини аниқ амалга оширганини таъкидлаш жоиз.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 3:3 (0:2)

Голлар:
Суҳроб Бердиев, Ориф Мамажонов, Носир Отақўзиев. –  Неманья Йованович 2 та, Илҳом Юнусов.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров, 15. Маъруф Зокиржонов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 75. Иброҳим Раҳимов, 80. Нодир Йўлдошев, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов.

Захира: 4. Миржалол Қурбонов, 9. Носирбек Отақўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов, 28. Абдуллох Олимов, 49. Шохрух Холматов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика