UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:0

Бугун "Навбаҳор" клуби мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди.

"Навбаҳор"га бу сафар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси рақиблик "Шерлар" билан ўтган ўйин бундан бир неча дақиқа олдин якунига етди. Учрашувда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Учрашув якунланишига 20 дақиқа вақт қолганида футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “Пахтакор” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан бироз вақт ўтиб Азизбек Турғунбоев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Футболчимиз чамаси 21 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Айнан шу икки гол жамоамизнинг ғалабасини таъминлади. “Пахтакор”га қарши учрашувда Ҳасанбой Эргашев ва Ғиёс Комиловлар бетобликлари сабабли майдонга туша олмадилар.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдулазиз Султанов, Тимур Толипов.

“Пахтакор” жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Лобанов (Эргашев, 46), Алижонов, Ораховац (Г.Аҳмедов, 46), Булят (Юсупов, 46), Ҳошимов (Авилов, 46), Исматуллаев (Ўрунов, 46), А.Аҳмедов (Маҳмудҳожиев, 46), Соҳибов (Нуруллаев, 46), Андреев (Иброҳимов, 46), Каримов (Ғанихонов, 46), Сергеев (Ҳакимов, 46).


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика