Ўртоқлик учрашуви. Испания Коста-Рикани шарманда қилди
12 ноя 2017 08:29
Янгиликлар
Ўртоқлик учрашуви. Испания Коста-Рикани шарманда қилди
Биринчи бўлимда Жорди Альба ва Альваро Мората ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Танаффусдан сўнг Давид Сильва кетма-кет икки бр гол урди. Ўйинга якуний нуқтани фахрий футболчилардан бири бўлган Андрес Иньеста қўйди - 5:0.
Эътиборлиси бу ўйинда Испания дарвозасини "Атлетик" посбони Кепа Аррисабалага қўриқлади.
Испания – Коста-Рика 5:0 (2:0, 3:0)
11 ноябрь, 23.30, «Ла Росаледа»
Голлар: 1:0 – 6 Альба, 2:0 – 23 Мората, 3:0 – 51 Сильва, 4:0 – 55 Сильва, 5:0 – 73 Иньеста.
Испания – Аррисабалага, Одриосола, Рамос (Начо, 46), Пике (Бартра, 46), Альба, Бускетс (Сауль, 46), Иско (Асенсио, 65), Алькантара, Иньеста (Луис Альберто, 74), Сильва, Мората (Аспас, 46).
Коста-Рика – Карвахаль, Уостон (Гутьеррес, 63), Овьедо (Матаррита, 66), Дуарте (Гонсалес, 56), Гамбоа, Венегас (Родригес, 75), Боланьос (Уоллес, 60), Борхес, Техеда, Кальво, Уренья (Ортис, 56).
Огоҳлантиришлар: Уостон (62), Алькантара (67).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар