Ўртоқлик ўйинлари. Япония Ганани йирик ҳисобда енгди, Ж.Корея эса Парагвай билан жанговар дуранг ўйнади

Eldor Akmurzayev
11 июн 2022
Халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида Осиё грандлари кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришди.

Япония терма жамоаси Кобедаги “Ноевир” стадионида Ганани қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Мезбонлар сафида Мики Яманэ, Каору Митома, Такэфуса Кубо ва Даидзэн Маэда гол урган бўлса, рақиблардан Жордан Айю жавоб тўпини киритди.

Ж.Корея эса Сувондаги майдонида Парагвай билан тўқнаш келди. Учрашувда аввалига меҳмонлар Мигель Алмироннинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишганди. Аммо кореяликлар вазиятни ўнглаб, Сон Хён Мин ва Чон У Ённинг голлари эвазига мувозанатни тиклашди – 2:2!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia