Ўртоқлик ўйинидаги рақибимиз Сеулга етиб келди ва машғулот ўтказди

Aslanov Jasurbek
21 сен 2022
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда Камерун ва Коста-Рика биан ўртоқлик ўйини ўтказади.

27 сентябрь куни рақибимизга айланадиган Коста-Рика терма жамоаси Сеул шаҳрига бугун (21 сентябрь) етиб келди. Шимолий америкаликларнинг 23 сентябрдаги рақиби мезбон мамлакат Жанубий Корея бўлади. Коста-Рика Сеулга келиб, бироз хордиқ чиқарганидан сўнг Корея билан ўйин бўладиган "Гоянг" аренаси яқинидаги машғулот майдонида шуғулланди.


Коста-Рика терма жамоаси Жанубий Кореяга ПСЖдаги Кейлор Навасни олиб келмаган бўлсада жамоа афсонаси Браян Руис таркибда.

Коста-Рика ҳақида билганларимиз ҳозирча шу. Эртага давом эттирамиз.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг Камерунга қарши ўйини 23 сентябрь, Коста-Рика билан баҳси 27 сентбярь кунлари бўлиб ўтади.


Ўзбекистон ва Жанубий Корея билан ўйинларга Коста-Рика терма жамоасига кимлар чақирилди?

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди?

ФОТО  Ўзбекистон МТЖ Жанубий Кореядаги машғулотларини бошлади 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia