Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса...

Alisher
4 авг 2021
"Рома" меҳмонда ўтган "Белененсеш"га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

Учрашув Паршал (Португалия)даги "Бела Вишта" стадионида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида "бўрилар" фойдасига ҳал бўлди.

Италия жамоаси 15-дақиқада гол ўтказиб юборди, аммо 5 дақиқа ўтиб ҳужумчи Эдин Жеконинг голи туфайли мувозанат тикланди. Ярим ҳимоячи Николо Заньоло 56-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга "нуқта"ни эса хавбек Генрих Мхитаряннинг пасидан сўнг "Рома" форварди Борха Майораль қўйди.

"Рома" 2021/22 йилги мавсум стартига қадар яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади. Жозе Моуринью шогирдлари 7 август куни "Бетис" билан куч синашишади. Ўйин Севилья (Испания)даги "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтади.

"Бўрилар"нинг ўзбекистонлик янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоага яқинда қўшилгани учун бу ўйинда ҳаракат қилмади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia