«Орол» чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда
03 апр 2018 09:25
Янгиликлар
«Орол» чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда
Нукуснинг «Орол» жамоаси янги мавсумга одатдагидек ўз қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа бошқарув постига Қувват Тўреев келгач, ҳар йилгига нисбатан эътибор ҳам ижобий томонга ўзгарган. Нукусликлар бу йил ўз таркибига маҳаллий футболчилар саналган Дамир Низанов, Наврўз Алимов, Азамат Бобожонов ҳамда Наврўз Ҳаиповни қўшиб олиш билан ўзига хос кучайиш қилди.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Жамоанинг яшаш тарзи ва овқатланиши бўйича ҳозирча муаммо йўқ. Маълумки, «Орол» янгича форматда ташкил этилаётган Про-лиганинг «Б» гуруҳидан ўрин олган. Нукусликлар 6 апрел куни чемпионатнинг илк турини ўз майдонида Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар