UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  0 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  3 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  42 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи Янгиликлар

"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи

Якшанба куни бўлиб ўтган "Челси" ҳамда "Халл Сити" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 22-тур учрашувларига якун ясади.

"Ливерпуль" ҳамда "Суонси" ўртасидаги ўйин ушбу тур ўйинларини очиб берди. Кутилмаганда "оққушлар" мезбон жамоани 3:2 ҳисобида таслим этди. Льоренте (дубль) ва Сигурдссоннинг голлари "Суонси"га ғалаба келтирди. Фирминонинг 2 та голи жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

"Кристал Пэлас" ўз майдонида "Эвертон"га ютқазиб қўйди. Оғир ўтган баҳсдаги ягона голга Коулман муаллифлик қилди.

Аутсайдерлар сафига киритилган "Мидлсбро" "Вест Хэм" билан кураш олиб борди. Кэрролл (дубль) ва Кальерининг голларига мезбонлар Стуанининг янгона аниқ зарбаси билан жавоб бера олишди.

"Манчестер Юнайтед" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Бу сафар "Сток Сити"га қарши майдонга тушган "қизил иблислар" 19-дақиқада гол ўтказиб юборишди, аниқроғи Мата ўз ҳисобига автогол ёзиб қўйди. Баҳснинг сўнгги сонияларида Уэйн Руни жарима зарбасидан гол уриб, жамоасига 1 очко туҳфа қилди.


"Вест Бромвич" ортиқча қийинчиликларсиз "Сандерленд"ни мағлуб этди. 30 ва 36-дақиқаларда Флетчер ҳамда Брант томонидан киритилган голлар мезбонларга ишончли ғалабани тақдим этди.

"Борнмут" ва "Уотфорд" ўртасидаги баҳсда "олчалар" иродали дурангга эришишди. "Уотфорд" сафида Кабаселе ва Трой Дини урган голларга Кинг ва Афобе жавоб бера олишди.

Шанба кунги баҳсларни "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс якунлаб берди. "Шаҳарликлар" учрашувни жуда яхши бошлашди ва кўплаб вазиятлар ярата олишди, аммо гол уришда муаммолар пайдо бўлди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Лерой Сане Льориснинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бир неча дақиқа ўтиб Де Брюйне ҳам франциялик посбоннинг қўпол хатосини голга айлантирди. Деле Алли ва захирадан ўйинга қўшилган Сон Хён Мин учрашув 2:2 ҳисобида якунланишини таъминлашди.

"Саутгемптон" "Лестер Сити"ни 3:0 ҳисобида таслим этди. Баҳсда Уорд-Проуз, Родригес ва Тадичлар ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

"Арсенал" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилди. Мустафи Озилнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 90-дақиқагача ҳисоб ўзгармади, аммо меҳмонлар қўшиб берилган дақиқаларда Чех дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Ҳакам асосий вақтга 7-дақиқа қўшиб берган эди. Алексис Санчес сўнгги сонияларда ўз жамоаси учун пенальти ишлаб беради ва ундан унумли фойдаланиб, "тўпчилар"га уч очко тақдим этади.


"Челси" ҳамда "Халл Сити" учрашув кутилганидек "аристократлар"нинг ғалабаси билан якунланди. Диего Коста ва Гари Кэхиллнинг голлари "Челси"га таъқибчилар билан фарқни янада оширишга имкон берди.

"Eplmanager"да 22-турнинг энг яхши фойдаланувчиси:


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Seamus Coleman (EVE) 13 points

2. Gary Cahill (CHE) 12 points

3. Roberto Firmino (LIV) 10 points

4. Fernando Llorente (SWA) 10 points

5. Kevin De Bruyne (MCI) 10 points

6. Andy Carroll(WHU) 10 points


Энг кўп супер-сардор сифатида танланган футболчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Zlatan Ibrahimovic

3. Eden Hazard

4. Diego Costa

5. Harry Kane

6. Romelu Lukaku

7. Philippe Coutinho

8. David de Gea

9. Adam Lallana

10. Salomón Rondón

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика