Онана оммавий равишда "Аякс"дан кетишни хоҳлаётганини билдирди

Alisher
29 апр 2020
"Аякс" дарвозабони Андре Онана ёзда таклифларни кўриб чиқишини тасдиқлади.

Камерунлик дарвозабон уни тушунишларини сўради. Дарвозабон "Аякс"да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо ўсишни хоҳлаяпти.

"Мен "Аякс"да бахтлиман ва бундай клубда ўйнашдан ғурурланаман. Мен бу ерда 5 йил бўлдим ва олдинга қадам ташламоқчиман. Кейинчалик нима бўлишини билмайман, аммо менинг мақсадларим аниқ. Агар "Барселона"га қайтиш имконияти туғилса, мен буни амалга ошираман", - дейди Онана.

Эслатиб ўтамиз, Андре Онана "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.


AlisherМуаллиф
Манба: AD