"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?

Alisher Ostonov
27 окт 2025
Ламин Ямаль "Эл Класико" олдидан нималар қилди?

• Провокацион сторис қўйди. 

• "Реал" дарвозасига урган барча голларини саҳифасида эълон қилди.

• Отаси ўйин арафасида овқат пишираётиб стрим қилди: "Мен бу ерда таом пиширяпман, ўғлим эса уларни майдонда қовуради," деди.

• "Эл Класико"га янги соч турмагида келди. 

• Ўйиндан аввал "Реал"ни масхара қилди: "Мен "Бернабеу"да гол урганман. Охирги марта у ерда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганман!"


Натижада "Эл Класико"ни 0 та гол, 0 та голли узатма, 0 та аниқ зарба ва 21 марта тўпни йўқотиш билан якунлади.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia