UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  1 18:00"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 0:1 (Матнли трансляция)  5 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  1 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  3 16:51МЮ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:56"Реал" — "Сельта". Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  30 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  51 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  7 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  4 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  6 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3

Олий лиганинг энг ёш гол муаллифи йилнинг энг яхшиларини айтди Янгиликлар

Олий лиганинг энг ёш гол муаллифи йилнинг энг яхшиларини айтди

Қаршининг “Насаф” жамоаси ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхонов ўтган мавсум якунлари бўйича йилнинг энг яхши уч нафар мураббийи ва футболчиларини эълон қилди.

Якунига етган мавсумда Рашидхонов рақиб дарвозасини ишғол қилган энг ёш футболчига айланганди. У олий лиганинг 8-туридан ўрин олган “Насаф” - “Қизилқум” учрашувида ўз номини таблога ёздириб қўйган эди.

Бу унинг олий лигадаги илк голи эди. Якунда ўша гол Наманган футбол мактаби тарбияланувчисига олий лигада рақиб дарвозасига йўл топа олган энг ёш гол муаллифи мақомини олиб берганди. “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган куни Ислом 18 ёшу 198 кунлик эди.

Албатта, бу Исломнинг шахсий танлови. Шу боис, Рашидхоновнинг танловини ҳурмат қилишингизни сўраймиз.

- Ислом, йил сўнггида энг яхши мураббий ва футболчиларни аниқлаш одат тусига кирган. Бу борада шахсий танловингиз қандай? Ҳар икки йўналишда ўз овозингизни кимларга берган бўлар эдингиз?

- Мураббийлар номинациясида биринчи ўринни Рўзиқул Сайдуллаевичга бераман. Иккинчи ўринга “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушанни муносиб, деб ўйлайман. “Бухоро” жамоаси мураббийи Жамшид Саидовни учинчи ўринда кўришни истардим.

- Футболчилардан-чи?

- Иккинчи даврада жамоамиз сафига келиб қўшилган Драган Черанни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Кучли учликда жамоадошим Баҳром Абдураҳимов ҳамда “Бунёдкор” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Элдор Шомуродовга овоз берардим.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика