UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Олий лига. 5 та гол киритилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб бўлди Янгиликлар

Олий лига. 5 та гол киритилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб бўлди

Олий лиганинг 19-турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди.


Намангандаги баҳс старт олди. 6-дақиқада Кенжа Тўраевнинг чап қанотдан оширган тўпини Хумоюн Муртазоев боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:1. Учрашувнинг 12-дақиқасида Алишер Маҳмудов жарима тўпини амалга оширгач Илёсов тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўпга Маҳаммаджонов биринчи бўлиб етиб келди ва бўш дарвозани ишғол қилди - 1:1.

16-дақиқада Маҳмудов чамаси 35 метрдан белгиланган жарима тўпини голга айлантирди - 2:1. 54-дақиқада чиройли комбинация ташкил қилган "Машъал" футболчилари ҳужумни гол билан якунлашди. Ҳисобни Мирзоҳид Ғофуров тенглаштирди - 2:2.  75-дақиқада Маҳаммаджоновнинг чап қанотдан йўллаган ажойиб бурама зарбаси дарвоза бурчагидан жой олди. Қаҳрамон "дубль"ни расмийлаштирди - 3:2.


18:30 - «Навбаҳор» (Наманган) – «Машъал» (Муборак) 3:2
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 6, - 0:1 (Кенжа Тўраев). Қаҳрамон Маҳаммаджонов 12, - 1:1 (Алишер Маҳмудов). Алишер Маҳмудов 16, - 2:1. Мирзоҳид Ғофуров 54, - 2:2. Қаҳрамон Маҳаммаджонов 75, - 3:2.

"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (50. Абдумалик Абдуллаев, 65), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (88. Владислав Нуриев, 65), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Ислом Исоқжонов, 33.  Тоҳир Шамситдинов, 99. Руслан Вагапов (63. Дорджи Сангаджиев, 46).
Захира: 12. Александр Корнейчук, 20. Ғайрат Жўраев, 24. Илҳом Бойдедаев, 48. Азиз Турғунбоев, .

"Машъал": 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шойқулов (6. Сардор Абдураимов, 77), 5. Ғиёс Комилов, 7. Зоҳир Қўзибоев, 9. Хумоюн Муртазоев (10. Жамшид Ҳасанов, 83), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Владислав Павленко, 18. Аббос Шодмонов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 23. Кенжа Тўраев, 55. Аваз Агалиев.
Захира: 30. Ботир Носиров, 8. Мирзакамол Камолов, 11. Фирдавс Асадов, 21. Турсунмурод Ҳамдамов, 96. Шохжаҳон Қиличев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика