

8-турда "Насаф" - "Қизилқум" учрашувида Рашидхонов олий лигадаги биринчи голини урганида 18 ёш 198 кунлик эди.
Энг ёши катта гол урган футболчи эса Анвар Бердиев бўлди. "Андижон" ҳужумчиси 38 ёш 198 кунлигида тўп киритиб бу мавсум рекордини қайд этди.




