Олий лига-2015 якунлари. "Қизилқум" ҳақида

Narzulla Saydullayev
11 дек 2015, 14:56
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
Навоий клуби мавсумни ажойиб ғалаба билан бошлаганди. Илк турда "Сўғдиёна"ни 4:1 ҳисобида таслим қилган "Қизилқум" биринчи турда дастлабки ўринга чиқиб олганди. Бироқ мавсумни ўзидан юқорида тугатган жамоаларнинг деярли барчасига мағлуб бўлган жамоа даврани 8-ўринда тугатди. Иккинчи даврани клуб Сўғдиёна"га қарши баҳсдаги 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаганди. Олий лиганинг охирги 4та ўйинида юта олмаган навоийликлар чемпионатни 10-поғонада тугатишди.



Мураббийлар
Аслида жамоа расман мавсумни битта мураббий билан ўтказди. Бироқ мавсум ўрталарига келиб бош мураббий Юрий Лукин эмас Ҳамиджон Актамов жамоа менежери сифатида жамоани бошқарди. Лукин ҳеч қаерга кетгани йўқ ва Актамов билан бирга ишлашда давом этди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, жамоага 2016 йилги мавсумни янги мураббий келиши мумкин экан.



Етакчи
Акмал Рустамов. Жамоа сардори "Қизилқум"нинг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Ҳимоячи бу мавсум 30та ўйиннинг барчасида майдонга тушди ва 1та гол урди. У билан бирга Шерали Жўраевни ҳам жамоа етакчиси деб аташ мумкин. Ярим ҳимоячи гол уришдан кўра шерикларини голли пас билан таъминлашда бошқаларга ўрнак бўлди.


Кашфиёт
21 ёшли Бобур Искандаров бу мавсумда "Қизилқум" сафида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. Искандаров кўплаб ўйинларда мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилди. Кейинги йил у жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ.



Энг яхши ўйин
"Динамо" - "Қизилқум" 2:2
Тўғри "Қизилқум"нинг бир қатор ғалабалари қолиб дуранг қайд этилган ўйинни энг яхши ўйин деб топиш кўпчилик учун ғалати туюлиши мумкин. Бироқ Самарқанддаги баҳсда Навоий клуби ҳақиқий матонат кўрсатганди. Учрашувнинг 90-дақиқаси тугаганида таблода 2:0 ҳисоби порлаб турганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Баҳриддин Ваҳобов дастлаб пенальтидан тўп киритиб ҳисобни қисқартирган ва 90+5-дақиқада дублга эришиб жамоани мағлубиятдан қутқариб қолганди - 2:2.



Энг яхши футболчи
Баҳриддин Ваҳобов. Тажрибали ҳужумчи бу йил ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди десак муболаға бўлмайди. Ваҳобов 29та ўйинда 21та гол уриб тўпурарлар погасида Игорь Сергеевдан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Футболчи 2та хет-трик, 3та дублга эришди. Ваҳобов бу йил икки марта хет-трик қайд этган ягона футболчига айланди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуа       
Туғ.санаЎйин     
Дақиқа    
Гол    
СК    
ҚК   
Жўраев ШералиЯҳм17.02.1988     
302643040
Рустамов АкмалҲим08.02.1986302587130
Ваҳобов БаҳриддинҲуж23.01.19832923062130
Усмонов АзизбекҲим22.01.1992282439071
Деркач АндрейЯҳм28.05.1985282417390
Жабборов ЭркинДар24.08.1985262340010
Қурбонов МиржалолҲим28.04.1990261852060
Жумаев ҒайратЯҳм02.04.1986261720250
Квесиешвили ГеоргийҲим01.12.1985251907040
Ҳайдаров ФаррухЯҳм29.03.1990251668240
Холматов СарварЯҳм24.11.1990171123140
Холиқов АлишерҲуж27.04.198217448110
Қамбаров ФайзуллоЯҳм01.01.199016904140
Санаев Алишер*Яҳм16.06.1987141144010
Алимов Наврўзбек**Ҳуж21.03.199214934330
Шевченко Вячеслав*Ҳуж30.05.1985131115220
Муҳиддинов АсқарҲим22.06.198112982030
Искандаров БобурЯҳм02.07.199411389020
Макосин АртёмДар29.10.19854360000
Абдураҳмонов Достон**        
Яҳм05.05.19904229000
Санаев РусланҲуж08.08.1987347010
Клишин Виктор**Ҳуж15.10.1982340000
Бобоқулов Феруз*Ҳуж14.07.1986250000
Шохназаров ЖамшидЯҳм07.02.1986145000
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Қизилқум-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар

30

Голлар

38

Уйдаги голлар

23 (60,53%)

Меҳмондаги голлар

15 (39,47%)

Ўтказилган голлар

49

Уйда ўтказилган голлар

18 (36,73%)

Меҳмонда ўтказилган голлар

31 (63,27%)

Ўртача гол

1,27

Ўртача ўтказилган гол

1,63

Уйдаги очколар

26/45 (57,78 %)

Меҳмондаги очколар

8/45 (17,78 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 - "Сўғдиёна"       

Энг йирик мағлубият

1:4 - "Сўғдиёна"

"Қуруқ" ўйинлар

5 (16,67%)

Гол ура олмаган ўйинлар

10 (33,33%)

Иродаги ғалаба

4

Йирик ғалабалар

1

Йирик мағлубиятлар

2

Автогол (урилган/ўтказилган)

1/0

Огоҳлантиришлар (ўртача)

67 (2,23)

Четлатишлар (ўртача)

1 (0,03)

Майдонга тушганлар (легионер)          

24 (3 - 12,5%)

Томошабинлар (жами/ўртача)

190597/6353

 

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia