Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Narzulla Saydullayev
6 дек 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Муборакнинг "Машъал" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
Муборакликлар учун мавсум ажойиб бошланди. Наманганда "Навбаҳор", ўз майдонида "Андижон" мағлуб этилди ва олий лигада пешқадам бўлиб олди. Бироқ кейин мағлубиятлар ва очколар йўқотила бошланди. Дастлабки даврани "Машъал" 10-поғонада тугатди. Иккинчи даврада сафарда "Олмалиқ", Муборакда "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Насаф" мағлуб этилди. 



Мураббий
Александр Хомяков иккинчи йил жамоа билан олий лигада ишлади. Россиялик мураббий бошчилигида "Машъал" ўтган йил 5-ўринни олганди. Бу йил эса натижа пастроқ бўлди. Мураббий кейинги йил ҳам муборакликлар устози сифатида ишлашга яқин турибди. 



Етакчи
Жаҳонгир Жиямуродов
Тажрибали футболчи бу йил "Машъал"нинг етакчиси бўлди. Янги футболчилар ва ёш ўйинчиларга ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида ўрнак бўлган Жиямуродов 26та ўйинда майдонга тушди. Мураббий ундан кўпроқ қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланди. 



Кашфиёт
Ҳумоюн Муртазоев
Тўғри Ҳумоюн Муртазоев ёш футболчи эмас. Бироқ 24 ёшли ҳужумчи бу мавсум олий лигада ростакамига ўзини кўрсата олди. Футболчи 21та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 6та гол урди. Айниқса Олмалиқда "Олмалиқ"қа қарши кечган баҳс унинг бенефисига айланиб кетди. Ўша ўйинда Муртазоев 7 дақиқа ичида дублга эришганди. 



Энг яхши ўйин
"Машъал" - "Бунёдкор" 3:2
24-турда "Бунёдкор"ни қабул қилган "газчилар" тарихий ғалабани қўлга киритишди. Ўша кунга қадар Муборак улби "Бунёдкор" билан хатто дуранг ўйнай олмаганди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Шакер Зуаги ҳисобни очди, орадан икки дақиқа ўтгач Микита Букаткин ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда "Машъал"нинг собиқ ҳужумчиси Элдор Шомуродов майдон эгалари дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимда Сирож Ҳамроевнинг урган голи мувозанатни тиклади. Хайрулла Каримов майдондан четлатилгач Зафар Тўраев тўп киритиб "Машъал"га "Бунёдкор" устидан дастлабки ғалабани келтирганди - 3:2.  



Энг яхши футболчи
Зафар Тўраев
"Гаттузо" бу йил "Машъал" сафида энг яхши футболчи бўла олди. 25 ёшли ярим ҳимоячи мавсум давомида жамоа сафида энг кўп майдонга тушган футболчи 29та учрашувда 7та гол урди. Ярим ҳимоячи олий лигада бир мавсумда энг кўпи билан 5та гол урганди. Демак у бу йил ўзининг шахсий рекордини янгилай олди. Эътиборлиси Зафар Тўраев "Олмалиқ" ва "Пахтакор"га қарши иккала ўйинда биттадан гол уришга эришди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуаТ.сана.Ўйин     
Дақиқа   
Гол   
СК   
ҚК   
Тўраев ЗафарЯҳм01.07.1990292168750
Букаткин МикитаЯҳм07.03.19882722992110
Файзиев ШерзодЯҳм06.02.1992272199230
Қўзибоев ЗоҳирҲуж11.03.1986262257430
Жиямуродов ЖаҳонгирЯҳм04.11.1987261916070
Ҳасанов ЖамшидҲуж03.09.1988261732420
Шайманов ШаҳзодҲим02.04.1992261649150
Комилов ҒиёсжонҲим11.03.1989252200150
Шодмонов АббосҲим06.11.1988211720040
Муртазоев ҲумоюнҲуж08.11.1992211348600
Носиров БотирДар11.06.1985181541030
Ҳамроев СирожҲим26.05.1990181541252
Қувватов СанжарДар08.01.1990121069000
Иванов Владислав*Ҳуж24.01.198612947500
Ғофуров Мирзоҳид**Яҳм22.09.198812831120
Омонов АббосЯҳм28.01.198812733040
Баҳодиров Қаҳрамон*Яҳм07.08.198812639010
Тошпўлатов ИхтиёрҲуж04.03.199312367121
Достонов ШохрухҲуж20.09.199311494110
Холмуродов ХолмуродЯҳм29.06.199411443020
Абибуллаев Дилявер**Яҳм04.03.198710612020
Абдураҳмонов Достон*Яҳм05.05.19909232000
Набиев АбдуллаҲуж27.09.19937139000
Бобохонов Иқбол*Ҳим19.03.19894192020
Раҳматуллаев Сирожиддин       
Яҳм        
22.01.1993       
2129000
Аллаев СирожиддинҲим03.04.19932108000
Илёсов ЖавоҳирДар06.02.1994190000
Ҳамдамов Турсунмурод*Яҳм04.02.1995145000

Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Машъал-2015" мавсум статистикаси
Ўйинлар30
Голлар37
Уйдаги голлар24 (64,86%)
Меҳмондаги голлар13 (35,14%)
Ўтказилган голлар42
Уйда ўтказилган голлар17 (40,48%)
Меҳмонда ўтказилган голлар25 (59,52%)
Ўртача гол1,23
Ўртача ўтказилган гол 1,4
Уйдаги очколар26/45 (57,78 %)
Меҳмондаги очколар12/45 (26,67 %)
Энг йирик ғалаба3:0 - "Қўқон-1912"     
Энг йирик мағлубият0:4 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар7 (23,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар9 (30%)
Иродаги ғалаба3
Йирик ғалабалар1
Йирик мағлубиятлар2
Автогол (урилган/ўтказилган)0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача)69 (2,3)
Четлатишлар (ўртача) 3 (0,1)
Майдонга тушганлар (легионер)            
28 (2 - 7,14%)
Томошабинлар (жами/ўртача)122081 / 4069

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Нарзулла Сайдуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia