UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  7 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  12 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  4 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  2 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18

Олис масофадан дарвозани ишғол этиб, тур голига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи, дарвозани "қуруқ" сақлаб, жамоаси ғалабага эришишига кўмаклашган посбон — Суперлигада 25-тур лауреатлари Янгиликлар

Олис масофадан дарвозани ишғол этиб, тур голига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи, дарвозани "қуруқ" сақлаб, жамоаси ғалабага эришишига кўмаклашган посбон — Суперлигада 25-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" аъзоси Сарвар Каримов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

"Қалдирғочлар" дарвозабони ортда қолган турда ўзини ҳар тарафлама кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг жамоаси "Металлург"ни 1:0 ҳисобида енгишга эришди.



"Олимпик" иқтидорли ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов "Championat.asia" талқинида 25-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

"Олимпик" вакили "Навбаҳор"га қарши беллашувда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва чиройли гол уриб, жамоаси ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди.



"Олимпик" хавбеки Шерзод Эсановнинг 86-дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 25-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Чап қанотда тўп тепган ярим ҳимоячи наманганликлар билан учрашувда тиним билмади ва ўйин якунига оз қолганида олис масофадан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни оширди. 



"Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе "Championat.asia" талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Олимпик" ушбу турда совринли ўрин учун курашаётган "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Олимпиячилар устози Кападзе таркибда бир қанча муаммолар борлигига қарамай, ротацияга қўл урилган таркибни майдонга туширди ва унинг танлови ўзини оқлаб, жамоа ғалаба қозонишга эришди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика