"Олимпик" ёзги йиғинда Туркия собиқ чемпионига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Tolibjon Qosimov
14 июл 2023
Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шу кунларда Туркияда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Жамоа Испарта йиғини доирасида 3та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Рақиблардан бири 2019-2020 йилги мавсумда Туркия чемпиони бўлган "Истанбул Башакшеҳир" жамоасидир. Бу беллашув 20 июль куни ўтказилади.

"Олимпик" жамоасининг Туркия йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйинлари

18.07.2023. "Олимпик" - "Испарта 32 Спор" (Туркия)

20.07.2023. "Олимпик" - "Истанбул Башакшеҳир" (Туркия)

22.07.2023. "Олимпик" - "Ал Марҳия" (Қатар)


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Олимпик" матбуот хизмати