UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  22 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  3 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  1 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди Янгиликлар

"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди

Айни вақтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бўлиб турибди.

Эртага — 3 май куни жамоа U-23 Осиё Кубогининг финал учрашувида Японияга қарши саф тортади. 

Мазкур беллашув олдидан Тимур Кападзе Суперлига 6-туридан ўрин олган "Динамо"га қарши беллашувни қолдиришни сўради. Терма жамоа аъзолари 4 май куни тонгда Тошкентга етиб келади. Лига термамизнинг эҳтимолий финалда тўп тепишини инобатга олиб, "Олимпик" иштирокидаги беллашувни турнинг энг сўнгги куни — 7 майга белгилаган эди. Шундай бўлса-да, мавжуд ҳолат инобатга олиниб, Лига Кападзенинг таклифини  бу сафар ҳам қаноатлантиришга қарор қилди. 

Шунингдек, 7 май кунги 1 та ўйин қолдирилганидан келиб чиқиб, ўша учрашув учун режалаштирилган техника билан "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви ўтказилиши юзасидан келишилди. Яъни, "Пахтакор" иштирокидаги ўйин 6 май санасидан 7 майга кўчирилди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё Кубогига жўнаб кетиши олдидан Суперлига 5-туридан ўрин олган уч учрашув: "Насаф" – "Навбаҳор", "Нефтчи" – "Пахтакор", "Металлург" – "Олимпик" беллашувлари ҳам қолдирилганди. Эндиликда қолдирилган беллашувлар сони 4 тани ташкил этмоқда. Уларнинг қачон ўтказилиши кейинроқ маълум қилинади.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика