Ўйин ҳисобни очган олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ушбу мавсумдаги илк гол муаллифига айланди. Футболчи учрашувнинг 35-дақиқасида Шавкат Саломовнинг ошириб берган тўпини "Пахтакор" дарвозасига жойлаб қўйди.