Оле-Гуннар Сульшер: "Рэшфорд ва Погба - 11 метрлик жарима тўплари учун масъул"

20 авг 2019, 20:32
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер кеча "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда Погбанинг пенальтини муваффақиятли амалга оширмагани ҳақида гапириб ўтди.

"Биз пенальти тепиш учун белгилаб қўйган ўйинчиларимиз, булар Погба ва Рэшфорд. Майдонда ким 11 метрлик жарима тўпини тепишни ўзлари ҳал қилишади", - дейди Сульшер.

Қайд этиш керак, АПЛ 2-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" жамоасига қарши учрашув (1:1)нинг 68-дақиқасида Погба ўзи ишлаб олган пенальтини голга айлантира олмади.


Манба: manutd.com