UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЛаЛига. 2та пенальти, 4та сариқ ва 8та гол, "Вильярреал" – "Гранада" драмаси якунланди  0 01:35"Ювентус" янги мавсум олдидан охирги назорат баҳсини C Серия вакилига қарши ўтказди  0 01:05Лига 1. "Монако" бу гал дебютантга йирик ҳисобда ютқазди  2 00:50Зидан: "Бир киши кам бўлиб яхши ўйнадик. Бейл билан эса гаплашиб олдик"  4 00:20ЛаЛига. "Валенсия" 101-дақиқада урилган гол туфайли тайёр ғалабани бой берди   1 23:55Агуэро гол урди, Гвардиола билан тортишди, сўнг ярашди, кейин эса ҳайрон бўлди  12 23:25Рибери фаолиятини Мерсисайд клубида давом эттиришга яқин  8 23:25АПЛ. Жезуснинг голи бекор қилинган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  61 23:16Темурхўжа Абдухолиқов: "Омад бизнинг томонда бўлди"  1 23:00"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси АПЛ антирекордини ўрнатди  1 22:50Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак"  27 22:37Стерлинг биринчи бора бундай натижага эришди  2 22:33Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"  5 22:25Модрич фаолиятида илк марта тўғридан-тўғри қизил олди  3 22:23Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"  18

Оле-Гуннар Сульшер: "ПСЖ муҳим ўйинчиларини йўқотди, бу уларнинг ўйинини ўзгартириб юбориши мумкин" Янгиликлар

Оле-Гуннар Сульшер: "ПСЖ муҳим ўйинчиларини йўқотди, бу уларнинг ўйинини ўзгартириб юбориши мумкин"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Сульшер ЕЧЛ нимчорак финал босқичида ПСЖ билан бўладиган баҳсдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Келаётган ўйинларда бизни кучли рақиблар билан бўладиган беллашувлар кутиб турибди, лекин биз ҳозир энг яқин қолган ўйинга бор эътиборни қаратганмиз. Олдинга, узоқ учрашувларга ўтиб кетмаймиз, боиси бу ҳолатда консентрация йўқолади.

Муҳлислар ва ўйинчилар биз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган Чемпионлар Лигаси ўйинларини сабрсизлик билан кутишди. Мен шогирдларим учрашувни ишонч билан бошлаб, якунда ғалаба қозонишларини хоҳлайман.

Муҳим футболчиларни йўқотган исталган клуб буни сезади, аммо бу рақибига имконият беради. Шу сабабли ПСЖ ўйинини олдиндан айтиб бўлмайди. Бироқ, бизда уларнинг учрашувга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида таҳминлар бор.

Мазкур тўқнашувга ажойиб ҳолатда етиб келдик ва бизда яхши имкониятлар мавжуд. Ўзимизга ишонган ҳолда бутун бир жамоа бўлиб ҳаракат қиламиз. Агар шу каби катта ўйинларда иштирок этиш учун омадли вазият юзага келадиган бўлса, бундай имконият айнан ҳозир борлигини таъкидлаш керак", – деди Сульшер.

"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг