Оле-Гуннар Сульшер: "Олд Траффорд"даги ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман"

Tolibjon Qosimov
28 янв 2014
"Кардифф" устози Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 22-турида собиқ клуби "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Олд Траффорд" – футбол ўйнаш учун энг зўр жой, шу боис бу ўйинни худди футболчиларим каби мен ҳам сабрсизлик билан кутаяпман.

Асосийси уч очко олиш. У ерга фақат ғалаба қозониш учун кетаяпмиз дея олмайман, бироқ учрашувдан сўнг ўйинимиздан уялмаслигимиз керак.

Ўз уйимизга афсус айтмасдан қайтишга умид қиламан", – дейди Сульшер.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru