UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  5 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1

Olamsport.com: Яна бир вакилимиз Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди! Янгиликлар

Olamsport.com: Яна бир вакилимиз Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди!

Теглар :  Olamsport.com
Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Елмурат Тасмурадов (-59 кг) Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган биринчи жаҳон лицензион турнирида муваффақиятли иштирок этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Саралаш мусобақаларида Исроил, Швеция ва Венгрия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этган Елмурат ярим финалда кореялик Сёнгхак Кимга имкониятни бой берди. Шундан сўнг ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда болгариялик Серафим Ангеловни 8:0 ҳисобида енгди. Қоидага кўра, финалчилар тўғридан-тўғри Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлишса, бронза медали соҳиблари “Рио-2016” лицензиялари учун ўзаро баҳс юритишлари талаб этиларди. Эътиборлиси, Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун кечган беллашувда ҳам Елмурат грузиялик рақиби Реваз Лашхига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 4-0 ҳисобида зафар қучиб, “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритди.

3 кун давом этадиган турнир давомида қайси спортчиларимиз Рио йўлланмалари учун кураш олиб боришларини билишни истасангиз olamsport.com сайтига ташриф буюринг!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика