

Болт 4х100 эстафета баҳсларида жамоаси таркибида тўртинчи бўлиб стартга чиқди. Афсуски, у эстафета таёқчасини қўлга олганидан сўнг оёғи қайрилиб кетди ва жароҳат олди. Шу тариқа, Ямайка терма жамоаси эстафета баҳсларида финишга етиб бора олмади. Афсонавий Болт эса фаолиятидаги сўнгги стартини жароҳат билан якунлади.
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ > > > БОЛТ ЖАРОҲАТ ОЛДИ



