Окслейд-Чемберлен "Бешиктош"да тиббий кўрикдан ўтмоқда
12 авг 2023 18:56
Янгиликлар
Окслейд-Чемберлен "Бешиктош"да тиббий кўрикдан ўтмоқда
"Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен "Бешиктош"га ўтишга яқин, деб хабар берди "Sky Sports".
Манба берган хабарга кўра, бугун футболчи Истанбул клубида тиббий кўрикдан ўтади. Англиялик футболчи бугун Туркия клуби билан расман шартнома имзолаши кутилмоқда.
29 ёшли англиялик футболчи 1 июлдан бошлаб эркин агент мақомида бўлиб турибди.
У "Ливерпуль" сафида 146 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. У "Арсенал" ва "Саутгемптон" клубларида ҳам ўйнаган.
Фикрлар