"Арсенал" жорий мавсум ушбу натижага эришган ягона жамоа

16 апр 2026, 10:05
"Арсенал" УЕФА Чемпионлар лигаси-2025/2026 мавсумида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб қолди.

Чорак финалнинг жавоб ўйинида "канонирлар" "Спортинг" билан дуранг (0:0) ўйнади ва ярим финалга чиқди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин бир ҳафта олдин бўлиб ўтган ва лондонликлар минимал ҳисобда (1:0) ғалаба қозонган эди. Микел Артета шогирдлари турнирда жами 12 ўйинда 10 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди (умумий босқични ҳам ҳисобга олганда).

Чемпионлар лигаси ярим финалида "Арсенал" "Атлетико" билан ўйнайди. Бир кун олдин "матрасчилар" икки ўйин якуни бўйича "Барселона"ни (2:0, 1:2) енгиб, ярим финалга чиққан эди.


Манба: Sports.ru