

Жамоа Суперлигада кетма-кет 7та учрашувдан бери "қалдирғочлар"га ютқазаётгани йўқ. Яъни Қосимов ОКМК бошқарувида "Бунёдкор"га фақат Вадим Абрамов пайтида уч очко улашган.
Танганинг бошқа томони борки, рақиб "Бунёдкор". Жамоа Мурод Отажоновнинг илк уринишида Жиззахдаги "қора" анъанага барҳам берди, яъни 2018 йилдан сўнг меҳмонда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди. Ўшанда жамоани Миржалол Қосимов бошқарган. Яъни, Қосимовдан Қосимовгача

Яна бир факт, Абрамовдан сўнг Шуҳрат Мақсудов, Виктор Карпенко, Иван Бошкович ишлади ва уларнинг ҳеч бири "кончилар"дан ғалаба тортиб олишни уддасидан чиқа олмаган.



