

«Бугунги учрашув томошабоб руҳда ўтди. «Бухоро» жамоасини кейинги босқич йўлланмасига эга чиққани билан табриклайман. Футболда машҳур бир ибора бор, «сен урмасанг, сенга уришади!» Имкониятлардан фойдалана олмадик ва сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол орқали ғалабани қўлдан чиқардик. Ушбу ўйиндан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, бор эътиборимизни ички чемпионатдаги ўйинларга қаратамиз»,- деди ОКМК мураббийи.



