LIVE. Суперлига. ОКМК — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)

3 май 2026, 17:45
Суперлига 11-тур доирасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Суперлига 11-тур. 3 май

ОКМК – “Нефтчи” 0:0

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Хайринисо Эркинова

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 9.Азиз Холмуродов, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 27.Урош Койич, 44.Аброр Каримов, 88.Сияваш Хақназарий

Захира: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шахзод Таиров, 4.Миржамол Қосимов, 10.Асадбек Собиржонов, 11.Али Абдураҳмонов, 13.Элдорбек Бегимов, 18.Риан Исламов, 22.Саидафзалхон Аҳроров, 28.Арихиро Сентоку

“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 18.Стипе Перица, 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Мухсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Журани Франциско Феррейра 

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Икром Алибоев, 8.Владимир Йовович, 9.Хуршид Ғиёсов, 11.Асилбек Жумаев, 14.Далер Тухсанов, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 30.Рустамбек Фомин, 32.Зоран Марушич

Огоҳлантиришлар: 12 - Нодирбек Абдураззоқов

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Стипенинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Сайфиевнинг ҳаволатиб узатилан тўп Илёсовдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

42. Аброр Исмоиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди, тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.

41. Стипенинг дарвозага яқин масофадан берган зарбасини Илёсов қайтарди!

35. Бугун Жамшид Искандеровнинг узатмалари кўнгилдагидек чиқмаяпти, икки паси ҳам ҳаволатиб берилмади.

30. Абдураззоқов жарима майдончасига кириб бориб Сайфиевни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

27. Навбатдаги зарба Жокичдан бўлди, Илёсов ушлаб олди тўпни.

25. Олмалиқда бугун кучли ёмғир ёғмоқда, бу эса ўз навбатида майдон ҳолатига таъсир қилади.

20. Энди Илёсовдан сейв! Стипенинг зарбасидан сўнг Жавоҳир тўпни қайтарди!

18. Эргашевдан сееееейвввв!!! Холмуродов чапдан зўр юриш қилиб тўпни ҳаволатиб узатди, Абдураззоқов боши билан шеригига пас берди, якуний зарбани эса Ботирали қайтарди!

15. Абдураззоқов жарима зарбасидан тўпни дарвозага тепди, бироқ ноаниқ бўлди.

11. Энди фарғоналиклар олдинга ўтишди. Исмоилов ва Искандеровнинг комбинацияси якунига етмай қолди.

8. Нодир Абдураззоқов “Нефтчи” захирасидаги Икром Алибоев билан тортишиб қолди.

7. Навбатдаги зарба Папавадан бўлди, аммо ноаниқ.

6. Нодирбек Абдураззоқовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

5. Учрашув юқори темпда бошланмади, жамоалар асосан ҳозирча бир-бирини ўрганмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 11-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


Манба: championat.asia