UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  0 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  7 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  19 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  49

ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди

Теглар :  ОКМК
ОКМК футбол клуби кеча «ОКМК спорт мажмуаси»да янги мавсум олдидан расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир аввалида ўтган мавсумларда жамоа шарафини ҳимоя қилиб, ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган футболчилар ҳамда жорий мавсумдан бошлаб клуб таркибига қўшилган маҳаллий ва легионер футболчиларнинг таништирув тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ОКМК ФК президенти Абдулла Хурсанов сўзга чиқиб, жамоанинг ўтган мавсумда вице-чемпионликни қўлга киритгани, бу натижага эришишда бутун жамоанинг меҳнати ва бирдамлиги катта роль ўйнаганини таъкидлади. Шунингдек, у жорий мавсумда ҳам жамоа олдида юксак мақсадлар тургани, нафақат ички чемпионатда, балки халқаро мусобақаларга йўлланма олиш йўлида футболчиларга омад тилади.

Бу самимий тилакларга жавобан, ОКМК ФКнинг бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоага яратилаётган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, янги мавсумда ҳам янада юқори марраларни забт этиш ниятида эканлигини билдирди.

Шундан сўнг, ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев минбарга чиқиб, 2024 йилда амалга оширилган лойиҳалар юзасидан маълумот берди. У жамоанинг ривожланиши йўлида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, ОКМК футбол академиясининг ташкил этилгани, ёш футболчилар учун замонавий майдонлар барпо этилгани ва узоқ ҳудудлардан келиб шуғулланадиган иқтидорли футболчилар учун яшаш ва истиқомат қилишга мўлжалланган ётоқхона қурилаётгани ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Ангрен шаҳрида «ОКМК-Семурғ» жамоасининг фаолият бошлаши нафақат клуб, балки Ангрен аҳолиси учун ҳам муҳим қадам сифатида эътироф этилди. Бу эса нафақат ҳудудий футболнинг ривожига ҳисса қўшиши, балки янги истеъдодларнинг етишиб чиқишига имкон яратиши таъкидланди.

Маросим кўтаринки кайфиятда давом этар экан, тақдимотнинг кейинги қисмида ОКМК ФК президенти, бош директори ва бош мураббийи иштирокида жамоанинг янги мавсум учун махсус ўйин формаларининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу формалар ўзбек бренди – «7САБEР» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тўплам бўлиб, футболчиларга расмий равишда топширилди.

ОКМК ФКнинг энг катта кучи, шубҳасиз, садоқатли ва фидойи мухлисларидир! Тадбирга ташриф буюрган ишқибозлар ҳар қандай шароитда жамоани қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар. Ва шу билан биргаликда тадбирга ташриф буюрган мухлислар ўз севимли футболчилари билан фотосессияда иштирок этиш имконига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК ФК қишки трансферлар ойнасида таркибини қуйидаги футболчилар билан кучайтирди: маҳаллий футболчилардан Ҳумоюншоҳ Сайётов, Аброр Каримов, Акбар Ўктамов, Асад Собиржонов ва Абубакр Ризо Турдиалиев жамоага жалб этилди. Шу ўринда, «кончилар» легионерлардан япониялик Наоаки Сенага ҳамда австралиялик Ажак Риак каби футболчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

Шунингдек, илгари «Бунёдкор» ва «Олимпик» жамоаларида ижарада тўп сурган Аҳмадулло Муқимжонов яна ОКМК таркибига қайтди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда ОКМК ФК таркибида барқарор ўйин кўрсатган Авазбек Ўлмасалиев, Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Рустамов ва Сардор Мирзаев билан шартнома муддати узайтирилди.

Ишонамизки, «кончилар» жамоаси 2025 йилги мавсумда ҳам шиддатли ўйинлари ва ғалабага бўлган иштиёқи билан мухлисларини хурсанд қилиб, юксак марраларни забт этади. Улар нафақат ички чемпионатда, балки халқаро турнирларга йўлланмани қўлга киритиб, ўз номини тарих зарварақларига яна бир бор ёрқин ҳарфлар билан битади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 мар 09:03:51
Али Давронов
RIAK Билан NAOAKI га кузгача Яни ярим мавсум керак асосий таркибга киришга :)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика