UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  3 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  4 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  17 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  6

ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди Янгиликлар

ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  ОКМК
ОКМК ФК раҳбарияти ва футбол академиямизнинг U 17 жамоаси тарбияланувчилари қўшни Қирғиз Республикасининг Ош шаҳрига ташриф буюришганди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликлар жадаллашиб, жуда ҳам илиқ муносабатлар ўрнатилмоқда. Ҳамжиҳатликнинг амалий кўринишини спортнинг футбол соҳасида ҳам амалга ошириш мақсадида Ош шаҳридаги Асилбек Момунов номидаги футбол академияси ва ОКМК футбол клуби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Яқиндагина бу икки томон Олмалиқ шаҳрида норасмий учрашув ўтказишган эди. Асилбек Момунов номидаги футбол академияси раҳбарияти таклифига кўра, вакилларимиз 2-3 август кублари Ош шаҳрида бўлишди.


Бугун куннинг биринчи ярмида ОКМК ва А.Момунов футбол академияларинибг У-17 тарбияланувчилари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳсда ОКМК тарбияланувчилари Қирғиз Республикасидаги тенгқурларидан 4:2 ҳисобида устун келишди.


Халқаро учрашувдан кейин иккала томон раҳбарияти ўртасида расмий учрашув ташкил қилиниб, унда узоқ йиллик ҳамкорлик учун меморандум имзоланди. Унда ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев ва бош директорнинг болалар ва ўсмирлар футболи бўйича ўринбосари Денис Хомутов, Асилбек Момунов номидаги футбол академияси директори Тимур Абдуллаев ва академиянинг австриялик техник директори Искандер Изчақар, шунингдек иккала томоннинг бошқа вакиллари иштирок этишди.


Ўйлаймизки, имзоланган меморандум узоқ йиллар давомида бу қордош мамлакатлар ҳамкорликлари доирасида, хусусан футболида ҳам ҳамкорлик лойиҳаларини янги босқичга олиб чиқади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика