ОКМК – "Ал Сиб" учрашувини суриялик ҳакам бошқариб боради
08 авг 2023 11:16
Янгиликлар
ОКМК – "Ал Сиб" учрашувини суриялик ҳакам бошқариб боради
15 август куни ОКМК Чемпионлар Лигасининг саралашида Ўмоннинг "Ал Сиб" клубини қабул қилади. Беллашувда суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.
Ҳанна Ҳаттаб иштирокидаги халқаро ўйинларда клубларимиз ҳозиргача мағлуб бўлмаган. Ўтган мавсум унинг бошқарувида "Насаф" Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 2021 йилда эса қаршиликлар Ҳаттаб ишлаган беллашувда Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби дарвозасига жавобсиз 6 та гол уришнинг уддасидан чиққан. Шунингдек, 2020 йил "Пахтакор" мазкур ҳакам ишлаган беллашувда Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини таслим қилган — 1:0.
ОФК Чемпионлар Лигаси-2023/24
15 август, 20:00
ОКМК (Ўзбекистон) – "Ал Сиб" (Ўмон)
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад, Муҳаммад Каззаз (иккаласи Сурия)
Захира ҳаками: Ферас Тавил (Сурия)
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Айман Моҳаммад Сауд Ҳарун (Иордания)
Маҳаллий медиа офицер: Акмал Раҳматов
Маҳаллий бош координатор: Зохиржон Акрамхонов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар