

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" стадионида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради.
Бугун финалдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ҳар иккала жамоа бош мураббийларининг фикрларини сайтимиз орқали ўқиб улгурдингиз.
Финал олдидан. Хажиме Мориясу: "Ортиқча ҳаяжонсиз ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
Бундан ташқари, Япония ва Қатар терма жамоалари сардор ва бош мураббийлари мусобақа бош соврини билан бирга суратга тушишди.


Сизнингча, эртага ушбу совринни ким боши узра баланд кўтаради?



