"Оил Стар" бош мураббийи: "Умид қиламанки, ўтган йилги финал учун реванш оламиз"

Sherzod Nurmatov
29 май 2025
Хабарингиз бор, 2 июнь куни футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Бош соврин учун БМБ ҳамда "Оил Стар" жамоалари кураш олиб боради. "Оил Стар" устози Фузули Хайруллаев ҳал қилувчи баҳс олдидан қуйидаги фикрларни билдирди.

"Финал учун тайёргарлик жараёни аллақачон бошланган. Ўйлашимча, бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди.

Йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Умид қиламан, омад бизга кўпроқ кулиб боқади ва ўтган йилги финал учун реванш оламиз", – деди Хайруллаев.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати