ОФКда яна битта ўзбекистонлик, у ФИФА магистратурасини аълога битирди

Mirjalol Normatov
24 июл 2022
Аҳмед Тиллаевни ФИФА магистратурасини битиргани ва диплом ишини ёқлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

32 талаба қатори ўз ишини ҳимоя қилган мутахассис ФИФА олдида ўзини йўқотиб қўймади ва ҳақли равишда Университет дипломини қўлга киритди. Хабар бериб ўтганимиздек, мазкур даргоҳнинг битирувчиларга турли спорт ташкилотларидан яхши шартномалар келади. Аҳмед Тиллаевга ОФКдан ишга таклиф бўлди. Энди у ОФКнинг қолган мутахассислари каби шартнома асосида ОФКнинг, мусобақалар ўтказиш бўлимида, яна бир ҳамюртимиз Аваз Бердиқулов қўл остида менеджер вазифасида фаолият олиб боради. 

Шу тариқа ОФКдаги ўзбекистонликлар сони 3 нафарга етди. Булар, Аваз Бердиқулов, Санжар Ризаев ва Аҳмед Тиллаев.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia