UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди Янгиликлар

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди

19 октябрь куни тушдан сўнг Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Фарғона шаҳрига ҳам ташриф буюришди.

Меҳмонларни "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ПФК, Фарғона вилояти Футбол федерацияси ҳамда "Истиқлол" Марказий стадиони раҳбарияти биргаликда қарши олишди.

Дастлаб меҳмонлар "Истиқлол" стадионининг яшил майдонига тушиб келишди.  ОФК вакили Эльнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирди. Шундан сўнг замонавий "Истиқлол" аренасининг барча шарт-шароитлари кўриб чиқилди. Жамоалар ечиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек  медиа марказдаги шароитлар билан танишиб чиқилди. Умуман олганда, Эльнур Мамедовга Фарғонанинг бош аренаси жуда ҳам манзур бўлди. Бундай стадионларда футбол учрашувларини ўтказиш барча учун қулай эканлиги таъкидланди.

Ташриф сўнггига келиб,  "Нефтчи" клуби рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкилланди. Унда Эльнур Мамедов клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди. Шу куннинг ўзида меҳмонларинг Фарғона шаҳрига ташрифи якунланди.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика