ОФК маслаҳатчиси “Локомотив” стадионида бўлди
11 окт 2017 15:36
Янгиликлар
ОФК маслаҳатчиси “Локомотив” стадионида бўлди
Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича маслаҳатчиси Элнур Маммадов бугун “Локомотив” стадионига ташриф буюрди.
Ташриф мобайнида тажрибали мутахассис “Локомотив” стадионида мухлислар учун яратилган қулайликлар ҳамда “Локомотив” футбол клубининг маркетинг бўлими иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамрохлигида келган Элнур Маммадов “Локомотив” клубининг маркетинг борасида олиб бораётган ишларига юқори баҳо берди. Шунингдек, стадионга мухлислар ташрифини ошириш ҳамда клубга янада кўпроқ ҳамкорларни жалб этиш борасида ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар