

Дастлабки ярим финалда Япония олимпиячилари Ироқ билан тўқнаш келди. Ҳисобни япониялик Кубо очди. Биринчи бўлим охирида Натиқ кунчиқар юрт вакиллари дарвозасини ишғол қилиб мувозанатни тиклашга эришди.
Барча ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугашини кутаётган бир вақтда Харакава томонидан урилган гол Японияни финалга олиб чиқиш билан бирга Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани олиб берди.
Япония - Ироқ 2:1
Голлар: Кубо 26, Харакава 90+3 - Натиқ 43
Иккинчи финалчи номи Жанубий Корея ва Қатар ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.
TAS-IX эмас



