ОФК U23. Япония - Эрон 3:0 (ВИДЕО)

Narzulla Saydullayev
22 янв 2016, 21:40
U23 Осиё чемпионати дастлабки чорак финал ўйини бўлиб ўтди.

Унда Япония ва Эрон олимпия терма жамоалари тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий вақтида томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Қўшимча таймларнинг биринчисида Тойокава қанотдан узатилган тўпни боши билан форслар дарвозасига йўллаб ҳисобни очди.  109 ва 110-дақиқаларда Накажима иккита ажойиб гол уриб Японияга йирик ғалабани тақдим этди.

Шундай қилиб Япония биринчи ярим финалчига айланди.

Япония - Эрон 3:0
Голлар: Тойокава 96, Накажима 109, 110.


TAS-IX эмас


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›