UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  46 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

ОФК Техник қўмитаси Илёс Зейтуллаевнинг мураббийлик дипломи бўйича якуний хулосасини қабул қилди Янгиликлар

ОФК Техник қўмитаси Илёс Зейтуллаевнинг мураббийлик дипломи бўйича якуний хулосасини қабул қилди

"Бунёдкор" устози Илёс Зейтуллаев Италия футбол федерацияси томонидан берилган ҳамда 2025 йилнинг 31 декабригача амал қиладиган мураббийлик дипломига эга.

ОФК "Лицензиялаш регламенти" ва "Мураббийлик конвенцияси" талабига кўра, мазкур диплом конфедерация ҳудудида қандай лицензия билан муқобил эканлиги аниқланиши лозим.

ЎФА техник директори Ги Киала тажриба ва малака мутаносиблигини тан олиш ҳамда мазкур масалага аниқ хулоса беришни сўраб, ОФК Техник бошқармасига мурожаат қилганди. 28 август санасида Техник қўмита ўз хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Зейтуллаевга тегишли бўлган диплом ОФКнинг А лицензияси даражаси билан тенг эканлиги қайд этилди.

Лицензиялаш талабига кўра, Суперлига клубида бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтиш учун мутахассис Про лицензиясига эга бўлиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Бунёдкор клубида бош мураббий сифатида Сергей Арслонов рўйхатдан ўтказилган, Зейтуллаев де факто жамоани бошқараётган бўлса-да, амалда у ёрдамчи мураббий сифатида Лига рўйхатидан ўтган.

Лига Ги Киала билан мураббийларни қайта ўқитиш йўналишида ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Хусусан, ҳар икки томон яқин истиқболдаги режалар масаласида тез-тез фикр алмашади. Сабаби Суперлига ва Пролигани янада ривожлантириш бевосита мураббийлар малакаси билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади.

Маълумот учун, ОФК Про лицензиясига навбатдаги ўқув-курси шу йилнинг 3-сентябрь санасида Тошкентда старт олади. Илёс Зейтуллаев Про лицензияси учун талабгорлар рўйхатига киритилган.


ОЧЛда "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"га 3 тадан гол урган футболчи жамоаси билан янги шартнома имзолади

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика