

ОФК қитъа биринчилиги мезбонлигига даъвогар давлатлар - Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон футбол ассоциацияларига расмий хат йўллади.
Хатга кўра, даъвогар мамлакатлар шу йилнинг 18 декабрь санасидан кечиктирмай навбатдаги ҳужжатларни ОФКга тақдим этиши шарт. Бу ҳужжатларга нималар киради? Мезбон шаҳарлар ҳақида тўлиқ маълумот, стадионлар, меҳмонхоналар, машғулот ўтказиш майдонлари ва бошқалар.
ОФК 2027 йил Осиё Кубоги қаерда бўлишини 2021 йилда маълум қилади. Хабарингиз бор, унгача 2023 йилги мусобақа Хитойда ташкил этилади.



