UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  0 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  2 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  1 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  6 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2

ОФК мутахассиси "Чиғатой"даги майдон қурилиши билан танишди Янгиликлар

ОФК мутахассиси "Чиғатой"даги майдон қурилиши билан танишди

ОФК мутахассиси Пун Йоук Йенг юртимизга келди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашиб, мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришганди.

Келишувга асосан “Чиғатой” спорт базасидаги сунъий қопламали майдон ОФК томонидан ажратиладиган маблағлар асосида тўлалигича реконструкция қилиниши белгилаб қўйилганди.

ОФКнинг ана шу лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида Осиё футбол Конфедерациясининг  футбол майдонлари қурилиши бўйича юқори малакали мутахасиси Пун Йоук Йенг юртимизга ташриф буюрди. У  “Чиғатой” спорт базасига ташриф буюриб,  ОФК томонидан ажратилган маблағ асосида қуриладиган сунъий қопламали стадионнинг қурилиш ишлари билан танишди. Майдонни барпо қилиш бўйича ўзининг амалий маслаҳаларини бериб ўтди.  Бу борада ОФКнинг тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ушбу сунъий қопламали стадион барпо қилингандан кейин бу ерда йилнинг исталган фаслида машғулотлар олиб бориш ва назорат учрашувлари ўтказиш мумкин бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика